Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 27/02/2019 Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси бугун футбол бўйича «Turkish Women’s Cup 2019» мусобақасидаги иштирокини бошлайди
Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси бугун футбол бўйича «Turkish Women’s Cup 2019» мусобақасидаги иштирокини бошлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Туркияда «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасида иштирок этади.

Бугун терма жамоамиз мазкур мусобақадаги иштирокини бошлайди. Дастлабки рақибимиз Ҳиндистон терма жамоаси бўлади. Ўйин Сиде шаҳридаги «Эвренсеки» стадионида Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасидаги ўйинлари тақвими:

27 февраль

Ҳиндистон – Ўзбекистон (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)

1 март

Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)

3 март

Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг