Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Иқтисод 28/11/2024 Ўзбекистон — Австрия: қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон — Австрия: қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Австрия қишлоқ хўжалиги кластери бошқарувчиси Херманн Визер билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимиз ҳудудларида Австрия компаниялари билан чорвачилик, сут ва гўштни қайта ишлаш, замонавий агрофирмалар ташкил қилиш йўналишида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар баробарида қишлоқ хўжалигига ҳам ривожланган хорижий тажрибалар ва инновацион ёндашувлар жорий этилаётгани натижасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда фермер, кластерларнинг ўрни ошиб, уларни давлатимиз томонидан қўллаб-қувватлашда яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, мулоқотда сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимида бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий компания вакиллари ва инвесторларга етарли шароит ва имтиёзлар яратилгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида Австрия томони мамлакатимиз тупроқларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уни қайта ишлаш ва соҳа мутахассислари малакасини оширишга қаратилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида келишиб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг