Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 11/11/2024 Ўзбекистон аҳолиси 8,9 миллиард сўмга “яшил” электр энергиясини сотди

Ўзбекистон аҳолиси 8,9 миллиард сўмга “яшил” электр энергиясини сотди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2023-йил 1-апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

Жорий йилнинг январь-сентабр ойларида 6 минг нафардан ортиқ жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 8,9 миллиард сўм (8,9 миллион кВт/соат) давлат буджетидан субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Хоразм вилояти - 2,1 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 1,5 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри - 1,2 млрд сўм.

Субсидияни “Солиқ з мобил иловасининг “Кешбек” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг