Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/07/2020 Ўзбекистон Aфғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди
Ўзбекистон Aфғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди

 

Ўзбекистон муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Aфғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.

Ушбу муборак кунларда ўт очишнинг тўхтатилиши афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун зарур шароит яратишига умид қиламиз.

Ўзбекистон барча афғон томонларини мамлакатнинг тинч келажаги йўлида ушбу эзгу мақсадга эришишда оқиллик ва конструктив ёндашув намойиш этишга чақиради.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Aфғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда тинч ва фаровон Aфғонистон барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг