Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 17/11/2016 Ўзбекистон “Адолат” СДП ижтимоий тармоқлардаги сохта аккаунтлар ҳақида огоҳлантиради
Ўзбекистон “Адолат” СДП ижтимоий тармоқлардаги сохта аккаунтлар ҳақида огоҳлантиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳурматли фойдаланувчилар! Барчангизга маълумки, жорий йилнинг 4-декабрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, барча номзодлар ўзларининг сайловолди ташвиқотини олиб боришмоқда. Жумладан, интернетдаги ижтимоий тармоқларда ҳам номзодларнинг расмий саҳифа ва аккаунтлари мавжуд бўлиб, унда номзодлар глобал тармоқ орқали сайловчилар орасига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Матбуот хизмати хабар беради.

Лекин, юртимиздаги мазкур жараённи ғаразли ниятларда кузатиб турган баъзи инсонлар ушбу номзодларнинг ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларини очиб, гўё номзодлар номидан турли номақбул фикрлар, ножўя маълумотларни тарқатишмоқда. Бу ўз навбатида, номзодларнинг ҳақиқий аккаунт ва саҳифалари қайси бири эканлиги борасида фойдаланувчиларда шубҳа ва адашмовчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Бу каби тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, ўз номзодимизнинг расмий саҳифаларини ҳовола қилишни жоиз, деб билдик.

Умаров Наримон Мажитовичнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/n.m.umarov/

Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси: https://twitter.com/umarov_nariman

Ҳурматли сайловчилар, интернетдаги турли сохта аккаунт ва саҳифалардан эҳтиёт бўлинг!

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг