Валюта курслари 24/04/2025
$1 – 12890.43
UZS – 0.09%
€1 – 14720.87
UZS – -0.55%
₽1 – 156.04
UZS – -1.48%
Қидириш
Иқтисод 23/04/2025 Ўзбекистон 29 та йирик давлат корхонасининг акцияларини савдога қўяди

Ўзбекистон 29 та йирик давлат корхонасининг акцияларини савдога қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда давлат улуши мавжуд бўлган 29 та йирик корхонанинг акциялари кейинги икки йил ичида нуфузли халқаро маслаҳатчилар иштирокида оммавий савдога қўйиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди.

Тегишли қарор Президентнинг «Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида»ги фармони билан қабул қилинди.

Рўйхатга киритилган ташкилотлар орасида қуйидагилар бор:
— Universal Mobile Systems (100%),
— UzAuto Motors (99,7%),
— UzAuto Motors Powertrain (100%),
— Uzbekistan GTL (100%),
— Ўзметкомбинат (91%) ва
— Навоийазот (75%).

Бундан ташқари, рўйхатга суғурта компаниялари — Ўзбекинвест ва Ўзагросуғурта ҳам киритилган бўлиб, улардаги давлат улушларининг мос равишда 75,2% ва 99,35% қисмини сотиш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат шунингдек, Тахиатош ИЭС, Тошкент ИЭС, Ангрен ИЭС, Янги Ангрен ИЭС, Туракургон ИЭС, Тошкент ИЭC, Фарғона ИЭC ва бошқа 10 та иссиқлик электр станцияларидаги 99,6%дан 100%гача бўлган акцияларни ҳам сотиш ниятида.

Ҳужжатга кўра, мазкур корхоналарни хусусийлаштириш жараёни 2025–2026 йилларда амалга оширилади.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг