Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 27/07/2016 Ўзбекистон 2,3 трлн. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарди
Ўзбекистон 2,3 трлн. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йилнинг январь-июнь ойларида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури асосида қиймати 2,3 трлн. сўмдан зиёд маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан чоп этилган маълумотномада хабар берилади.

Жорий йил бошидан буён 2015-2019-йиллар учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури асосида қиймати 2,3 трлн. сўмдан зиёд маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 2015-йилнинг шу давридагига нисбатан ўсиш 1,5 баробарни ташкил этди.

Маълумотномада келтирилишича, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 795 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарда 35 дан ортиқ турдаги янги саноат маҳсулотлари, жумладан, нефть-газ-кимё ускуналари, электропечлар, электр тўплайдиган сув иситкичлар, спорт тренажёрлари, болалар велосипеди ва самокатлари, автомобиллар спидометри ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг