Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/05/2016 Ўзбекистон 20,6 млрд. АҚШ долларилик лойиҳаларини амалга оширади
Ўзбекистон 20,6 млрд. АҚШ долларилик лойиҳаларини амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2020 йилгача умумий қиймати 20,6 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги 38 та нефть-газ лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг Компанияси материалларида хабар берилади.

«Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг Компанияси маълумотларига кўра, 2016-йили умумий қиймати 16,3 млрд. АҚШ долларилик хорижий инвестициялар иштирокида 14 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Мазкур лойиҳалар Россиянинг ЛУКОЙЛ, Жанубий Кореянинг Kogas ва GS, Хитойнинг CNPC, Жанубий Африка Республикасининг Sasol ва АҚШнинг Honeywell компаниялари ёрдамида амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг