Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон 2025 йилда саноатнинг асосий капиталга инвестицияларни 6,1% га оширишни режалаштирмоқда.
Бу 2025 йил учун давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган бўлиб, ушбу ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу тармоқларда инвестициялар мутаносиб равишда 4,1% ва 14,2% га ўсиши кутилаяпти.
Устувор вазифалар қаторида йиллик инфляция даражасини 7–8% доирасида сақлаш ва консолидациялашган бюджет дефицитини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3% дан оширмаслик кўрсатилган.
Иқтисодий фаолликни ошириш мақсадида ҳукумат 2025 йил охирига келиб товар ва хизматлар экспортини 15% га кўпайтиришни режалаштирмоқда.
2025 йил август ойига қадар банклар ва асосий корхоналарнинг ESG-принципларига (экологик, ижтимоий ва корпоратив масъулият) тайёрлигини таҳлил қилиш режалаштирилган. Таҳлил натижаларига асосланиб, барқарор бошқарув ёндашувларини жорий этишга қаратилган дастур ишлаб чиқилади.
ESG рейтинглари қуйидаги ташкилотлар учун берилши кутилмоқда: «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ.