Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 23/01/2016 Ўзбекистон 2019 йилгача ОРБдан $1,89 млрд маблағни жалб қилади
Ўзбекистон 2019 йилгача ОРБдан $1,89 млрд маблағни жалб қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ҳукумати 2016-2018 йилларда Осиё ривожланиш банкининг (ОРБ) $1,89 млрд. кредит маблағларини жалб этишни режалаштирмоқда, деб хабар берилад ОРБ веб сайтида.

Банк маълумотларига кўра, маблағлар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳусусий бизнес ва таълимни яхшилаш, транспорт коммуникациялари ва энергетика каби соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилинади.

Ҳусусан, Ўзбекистон миллий автомагистрал қурилиши учун $605 млн. жалб этиш ниятида.

Яна $490 млн. иссиқлик электростанциялари, гелиостанциялар қурилиши, ҳамда гидроэнергетика ва тармоқдар инфратузилмасини модернизациясига йўналтирилади.

Мелиорация ва сув билан таъминлаш соҳаларига уч йил давомида $340 млн. кредит маблағи йўналтирилади.

Ўзбекистон ҳукумати ирригация тармоқларини яхшилаш учун $250 млн. ва ҳусусий ва кичик бизнесни ривожлантириш учун $205 млн. жалб этишни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг