Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 21/11/2024 Ўзбекистон 10 ой ичида 1 миллиард 365 миллион долларлик газ импорт қилди

Ўзбекистон 10 ой ичида 1 миллиард 365 миллион долларлик газ импорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024-йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистон 1,365 миллиард долларлик табиий газ импорт қилди, дея хабар беради Статистика агентлиги.

Ҳисобот даврида газ импорти ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар ошди. 2024-йил октабр ойида табиий газ хариди 87 миллион долларни ташкил этди.

Газ импорти ойлар бўйича қуйидагича тақсимланди: январда — 35,6 миллион доллар, февралда — 131,1 миллион доллар, мартда — 193,6 миллион доллар, апрелда — 102,6 миллион доллар, май ойида — 108,4 миллион доллар, июнда — 166,3 миллион доллар, июлда — 174,2 миллион доллар, августда - 168,3 миллион доллар ва сентябрда - 126,3 миллион доллар.

Худди шу даврда нефт ва нефт маҳсулотлари импорти ҳажми ҳам ўсиб, 1,66 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди, бу 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 33,3 фоизга кўпдир.

Нефт ва нефт маҳсулотлари экспорти 94,6 фоизга ошиб, 504,4 миллион долларни, газ экспорти эса 17,9 фоизга ошиб, 540,4 миллион долларни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг