Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Иқтисод 05/12/2024 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ да «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ да «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан эътиборан «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» сифатида нишонланиб келинмоқда.

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ҳамда тизимли чора-тадбирлар асосида кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда.

Бугун, 5 декабрь куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ «Комплаенс-назорат» ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан тизим корхонаси ҳисобланган «Чирчиқ ГЭСлар каскади» филиалида «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.

Тадбирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ масъул раҳбарлари, ОАВ вакиллари, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг талаба-ёшлари ва «Чирчиқ ГЭСлар каскади» филиалининг ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Равшан Байкулов кириш сўзи билан очиб, жамиятда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, фаолиятга доир янгиликлар тўғрисида умумий маълумот берди. 

Шундан сўнг, асосий маъруза билан жамият «Комплаенс-назорат» ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Шавкат Қоратоев сўзга чиқиб, жамиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсати, коррупцияга йўл очиб берадиган механизмларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш орқали инсон омилини камайтириб, адолатли, шаффоф тизимни яратиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, порахўрлик, қариндош-уруғчилик ва таниш-билишчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Республикамизда 2017 йил 3 январда 33 моддадан иборат «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда «коррупция», «коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик», «манфаатлар тўқнашуви» каби асосий тушунчаларга изоҳ берилган. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари белгиланган.

Жумладан, қонуннинг 4-моддасига кўра, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари сифатида қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги кўрсатиб ўтилган.

Тадбир давомида жамият харидлар тизимида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш ва бу борада амалга оширилаётган фаолият борасида Харидларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Элдор Маматов маърузаси тингланди.

Албатта, бу каби ишларни рақамлаштириш жараёнларисиз амалга ошириб бўлмаслигини инобатга олиб, бу борадаги фаолият юзасидан Рақамлаштириш ва АКТни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Қобул Икромов сўзга чиқиб, Жамият тизимида рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг