Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Электр энергияси соҳасида чет эллик инвесторларни ҳамкорлик шартлари билан яқиндан таништириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида ишларни мувофиқлаштириш, инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида “Ўзбекэнерго”АЖда “Инвестиция куни” деб эълон қилинди.
Ҳафтанинг ҳар чоршанба кунида жамият раҳбарияти электр энергияси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган инвесторлар билан шахсан учрашишга, соҳага йўналтирилаётган капитал қўйилмаларнинг афзалликлари ҳақида батафси маълумот бериб, барча саволларга жавоб қайтаришга тайёр.