Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2016 Ўзбек тили ва адабиёти университети 300 нафар талабаларни қабул қилади
Ўзбек тили ва адабиёти университети 300 нафар талабаларни қабул қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2016-2017 ўқув йилида 300 нафар талабаларни ўқишга қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонини бажариш юзасидан ва университет фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, уни юқори малакали илмий-педагогик кадрлар билан мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишнинг замонавий ўқув ва илмий моддий-техник базасини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди. Мазкур қарорда янги ўқув йили учун қабул квоталари ҳам белгилаб қўйилган.

Қарорга биноан, давлат грантлари бўйича — 150 нафар ва пулли-контракт асосида — 150 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган.

Университет томонидан Ўзбек тили филологияси факультетига 80 нафар, Ўзбек тили ва адабиёти факультетига 120 ҳамда Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти факультетига 100 нафар талаба қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 13-майдаги ПФ-4797-сон Фармони билан ташкил этилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг