Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2017 “Ўзавтосаноат” АК ва “Пежо Ситроен” енгил автомобилларни ишлаб чиқаришади
“Ўзавтосаноат” АК ва “Пежо Ситроен” енгил автомобилларни ишлаб чиқаришади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзавтосаноат” АК ва “Пежо Ситроен” Группаси ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзоланди.

Янги завод Ўзбекистондаги “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида қурилади;

2019 йилдан эътиборан ички ва ташқи бозор учун йилига 16 000 та енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи Ўзбекистондаги эксклюзив корхонанинг лицензияси;

Лойиҳа “Пежо Ситроен” Группаси ва “Ўзавтосаноат” АК таркибидаги маҳаллийлаштириш дастури бўйича иш олиб борувчи корхоналарнинг платформа ва технологиялари асосида ташкил этилади.

Янги «Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive» ҚКси “Пежо Ситроен” Группаси ва “Ўзавтосаноат” АК томонидан барпо қилинмоқда. Ҳужжатга кўра янги корхона “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида, Тошкентдан 200 км узоқликдаги ҳудудда қурилади. Завод “Peugeot” ва “Citroёn” брендлари остида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Устав капитали 30 млн. еврога тенг қўшма корхона ҳар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритади. Лойиҳа бўйича умумий инвестиция қарийиб 130 млн. еврога тенг.

“Пежо Ситроен” Группаси янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишда ва мутахассислар малакасини оширишда кўмак кўрсатади. Завод ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулот сифати, етказиб бериш ва савдо масалаларида “Пежо Ситроен”нинг замонавий тизими бўйича иш олиб боради. Шу билан бирга, автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилиш йўли билан биринчи йилнинг ўзидаёқ янги қўшма корхонада 50% маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АК таркибида 30 га яқин йирик заводлар ва 160 дан ортиқ ўрта ва кичик корхоналар айнан маҳаллийлаштириш дастури асосида иш олиб боради.

Қурилиши режалаштирилаётган қўшма корхонада йилига 16 000та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уларни юртимизда, шунингдек, узоқ ва яқин хориж давлатларидаги экспорт бозорларида сотиш режалаштирилмоқда.

32 миллионлик аҳоли сонига эга Ўзбекистонда саноатни ва автомобиль бозорини ривожлантириш учун етарлича салоҳият ва имконият бор.

“Егил тижорат автомобиллари сегменти Ўзбекистонда ўзлаштирилмаган ягона транспорт воситасининг тури эди”,- дея таъкидлади “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раисининг ўринбосари Рустам Юсупов. “Ушбу лойиҳанинг тадбиқ этилиши маҳаллий автомобиль саноати ривожида яна бир дадил қадам бўлади. Аҳоли бандлигини таъминлашга ҳизмат қилувчи янги қўшма корхона Ўзбекистон саноатининг янада ривожланишига ўз хиссасини қўшади.”

“Ушбу лойиҳа бизнинг 5 йилликка мўлжалланган тараққиёт Дастуримизга тўла мос келади ва бу “Пежо Ситроен” Группаси учун енгил тижорат автомобилларининг савдосини ривожлантириш ва ҳудудий кенгайиш учун яна бир катта имкониятдир. Биз қўшма корхона ташкил этилишида асосий фактор бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлашларини ҳамда ўзбек ҳамкорларимиз билан конструктив мулоқотни жуда юқори баҳолаймиз”- дея эътироф этди “Пежо Ситроен” Группасининг Вице-президенти Кристоф Бержеран.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг