Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 28/03/2019 “Ўзавтосаноат” АЖ, “General Motors” ва “GM Korea Supplier Association” ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
“Ўзавтосаноат” АЖ, “General Motors” ва “GM Korea Supplier Association” ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 27 март куни Сеулда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси бош вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ, “General Motors” ва “GM Korea Supplier Association” (Жанубий Корея) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Имзолаш маросими якунига кўра, томонлар “GM Uzbekistan”да ишлаб чиқариш режалаштирилаётган янги автомобиллар учун автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасидаги ҳамкорлик асосида Ўзбекистон автомобиль тармоғи ривожланишини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар. Бунда, компаниялар Ўзбекистондаги маҳаллийлаштириш лойиҳаларига кореялик етказиб берувчиларни жалб қилиш учун максимал саъй-ҳаракатлар қиладилар. Шунингдек, учрашув иштирокчилари ушбу лойиҳаларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳамкорликнинг устувор йўналиши бўлишини қайд этдилар.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида томонлар Ўзбекистонда жорий йил июнь ойида етказиб берувчилар симпозиумини ташкил этишга келишиб олдилар, унда кореялик шерикларга Ўзбекистонда бизнесни юритишнинг барча имкониятлари намойиш этилади.

Манба: “Ўзавтосаноат” АЖ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг