Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Иқтисод 21/01/2025 "Ўзавиатсия" GAB авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақидаги маълумотни рад этди

"Ўзавиатсия" GAB авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда GAB Airlines номли янги авиакомпания ташкил этилгани ҳақидаги маълумотлар рад этилди.

Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлиги (Ўзавиатсия)нинг маълум қилишича, Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда янги «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ва Airbus-320 ва Airbus-330 ҳаво кемаларида парвозларни амалга ошириши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш учун, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида қонун талабларига мувофиқ ҳар қандай юридик шахс “Ўзавиатсия” агентлигидан белгиланган тартибда ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиши шарт.

Фақатгина ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олгандан кейингина авиакомпания мақомини олиш мумкин ва ҳаво кемаларида ҳаво ташувларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзини «GAB Airlines»авиакомпанияси деб атаётган ташкилот бугунги кунга қадар “Ўзавиатсия” агентлигига ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиш учун ариза ва ҳаво кемасини сотиб олгани ёки ижарага (лизингга) олгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақида эълон қилинаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг