Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 08/11/2016 “Ўзагросуғурта”нинг суғурта мукофотлари тушуми 115,3 млрд.сўмни ташкил этди
“Ўзагросуғурта”нинг суғурта мукофотлари тушуми 115,3 млрд.сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзагросуғурта” суғурта компаниясининг ялпи суғурта мукофотлари тушуми 115,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг ушбу ҳисобот даврига нисбатан (140,0 фоиз), яъни абсолют рақамда 33,1 млрд.сўмга кўп суғурта мукофотлари тушуми таъминланди. Шу жумладан, ихтиёрий суғурта турлари бўйича 166,7 фоиз, мажбурий суғурта турлари бўйича 113,2 фоиз ўсишга эришилди.

Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан қабул қилинган суғурта мажбуриятлар доирасида 20,7 млрд.сўм миқдорда суғурта товонлари тўлаб берилди. Бу ўтган йилнинг ушбу ҳисобот даврига нисбатан 2,4 млрд. сўмга (113,1 фоиз)га ошди.

Инвестициялар ҳажми 66,3 млрд.сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг ушбу ҳисобот даврига нисбатан (ўсиш 101,3 фоизни). Молиявий фаолиятдан олинган даромад 12,2 млрд.сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг