2021 йил январь-октябрь ойи якунлари билан умумий қиймати 13,4 трлн.сўм бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 120,5 га кўп дегани.
Жами 450 млн.долларлик 121 турдан ортиқ маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган.
Хусусан, Тожикистонга экспорт 1,4 баробарга, Қозоғистонга экспорт салкам 1,8 баробарга, Россияга экспорт 2,0 баробарга ва Грузияга экспорт 1,9 баробарга ошган.
Ҳудудларда 38 та янги лойиҳа ишга туширилди. Жумладан, Андижонда – 7 та, Фарғона – 7 та, Қашқадарё – 2 та, Бухоро – 2 та, Хоразм – 1 та, Наманган – 4 та, Тошкент шаҳри – 6 та, Тошкент вилояти – 2 та, Самарқандда – 7 та.
Ишга тушган лойиҳалар натижасида 3010 та янги иш ўринлари яратилди. 87 фоизини ёшлар ташкил этади.
Йил якуни билан экспортни 500,0 млн долларга, ишлаб чиқариш ҳажмини 17 трлн.сўмга, инвестицияни 143 млн.долларга етказиш белгиланган.