Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 30/06/2016 Ўсмирлар терма жамоаси Беларусда йиғин ўтказди
Ўсмирлар терма жамоаси Беларусда йиғин ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси 2016-йилнинг июнь ойида Минскда йиғин ўтказди. Мазкур йиғин доирасида ўсмирларимиз беларуслик тенгқурлари билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Беларусга қарши ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси 25-июнда ўтказилди ҳамда унда белорусликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўзбекистонликлардан ягона тўп муаллифи Остон Урунов бўлди.

27-июнь куни ўтказилган иккинчи ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари беларуслик тенгқурларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Асад Собиржонов ҳамда Абубакра Мўйдинов голлари термамизга ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг