Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 11/06/2016 Ўсмирлар терма жамоаси Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўсмирлар терма жамоаси Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси 2016-йилнинг июнь ойида беларуслик тенгқурлари билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Темур Олимхўжаев шогирдлари Минск шаҳрида йиғин ўтказиб, йиғин доирасида беларуслик тенгқурлари билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Беларусга қарши ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси 25-июнда бўлса, иккинчи ўйин 27-июнь санасига белгиланган, деб хабар беради ЎзФФ Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг