Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/03/2019 Ўқитувчилар маошини 2020 йилга қадар 1000 долларга етказиш режалаштирилмоқда
Ўқитувчилар маошини 2020 йилга қадар 1000 долларга етказиш режалаштирилмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, ўқитувчиларнинг ойлик маошларини 2020 йилга қадар 1000 долларга етказиш режалаштирилмоқда. Бу мактабларга юқори малакали кадрларни жалб қилиш ва таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Эслатиб ўтамиз, айни пайт мамлакатимиз педогогларининг базавий тариф ставкалари асосидаги маошлари 1 509 сўмдан 2 225 сўмгачадир. Бундан ташқари, улар дафтар текшириш ва синф рахбарлиги учун ҳам қўшимча маблағ олишмоқда. Тўланадиган хақларнинг оширилгани эса 13 мингдан ортиқ эркак педагогларнинг таълим жараёнига кайтишига сабаб бўлди. Бу хақда Ахборот  ва  оммавий  коммуникациялар агентлигида ўтган пресс анжуманда журналистларга маълум қилди. 

Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларининг сўзларига кўра, айни пайт тизимда  ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш, қоғозбозликни камайтириш, қўшимча педагогик юкламаларни тартибга солиш ва ўқитувчиларга тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, таълим муассасалари фаолиятини асоссиз текшириш 26 мартага қисқариб, иш ҳужжатларининг сони ҳам 7 тадан 3 тага камайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг