Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2024 Ўқишга киритиб қўйиш ва дипломни ноострификация қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Ўқишга киритиб қўйиш ва дипломни ноострификация қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу хакда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали хабар беради.

Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро У.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки ўзини «Таълимни назорат қилиш инспекцияси» ходими деб таништириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатганлиги тўғрисидаги дипломини ноострификация қилиб беришни айтиб, шундан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг