Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2019 Озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспорти назоратга олинмоқда
Озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспорти назоратга олинмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-529, 13.03.2019 й.).

Қонунга киритилган қўшимчалар билан Ҳукуматнинг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Унга мувофиқ, Ҳукумат атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқариш нормативлари Ҳукумат томонидан белгиланадиган бўлди.  Илгари бу нормативлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган.

Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг нормативларини бузиш билан боғлиқ фаолият эндиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам чекланиши, тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Илгари бу чекловлар фақат ҳокимликлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган.

Эндиликда, озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспорти экология органлари рухсатномалари асосидагина амалга оширилади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг