Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 27/09/2016 O‘zLiDeP VIII Съездига делегатларни сайлаш масалалари қизғин муҳокама этилмоқда
O‘zLiDeP VIII Съездига делегатларни сайлаш масалалари қизғин муҳокама этилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, жорий йилнинг 4-декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун жойларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ана шу мақсадда партиянинг барча ҳудудий Кенгашларида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг жорий йил 16-сентябрдаги мажлиси қарорида партиянинг навбатдаги Съездига тайёргарлик кўриш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида туман (шаҳар) конференциялари ўтказилмоқда. Партия конференциялари иштирокчилари, авваламбор, электорат вакиллари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари партия VIII съездига делегатларни сайлаш масалаларини қизғин муҳокама этмоқда.

2016-йил 26-сентябрь куни O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Яккасарой туман ташкилотининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ташкилоти конференциясига партия туман ташкилотидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ дастлаб, ҳудудларда бошланғич партия ташкилотларнинг умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ўз сафида қарийб 310 минг 353 нафар аъзоларни бирлаштирган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси таркибида 10 минг 282 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда уларда туман (шаҳар) конференцияларига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди. Бошланғич партия ташкилотларнинг умумий йиғилишларининг асосий мақсади бу мамлакатнинг келгусидаги ривожи, демократик жараёнлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини белгиловчи бўлажак сайловларда номзодни танлаш учун масъулият ҳисси билан йўғрилган партия фаолларининг қизғин ва шижоатли иштирокидир.

Партия туман (шаҳар) Кенгашлари конференциялар давомида O‘zLiDePнинг мустақил, замонавий, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, либерал иқтисодиёт ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролар ҳамжиҳатлиги, халқ фаровонлиги, Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига кириши, унга жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш мақсадларига содиқлиги таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ва мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш, албатта, партиянинг энг қуйи бўғинидан бошлаб, партиянинг туман (шаҳар) ва вилоят ташкилотларигача катта масъулият билан ёндашиш, жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш, электорат орасига чуқурроқ кириб бориш каби устувор вазифалар белгиб олинди.

- Жорий йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш қуйи бўғинлар билан бир қаторда туман (шаҳар) ташкилотлари зиммасига ҳам алоҳида маъсулият юклайди, - дейди O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши раиси Ахмад Некбаев. – Айтиш ўринлики, O’zLiDeP фаолларида етарли куч, тажриба ва салоҳият бор. Бу эса туман партия ташкилотимиздан фаолликни талаб қилади. Демак, барча имкониятларимиз, орттирган тажрибамиз белгиланган мақсад ва режаларни рўёбга чиқаришга қаратилиши даркор. Шу сабабли, ҳозирда туманимизда 79 та бошланғич партия ташкилотида 4011 нафар аъзоларни бирлаштириб, мазкур барча қуйи бўғинларимизда умумий йиғилишларни ўтказдик. Бугунги партия туман ташкилоти конференциясида мазкур сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча тарғибот-ташвиқот ишларимиз юзасидан вазифаларни белгилаб олдик.

Тадбир давомида, сўзга чиққанлар, юртимизнинг мустақилликка эришиши ва миллий давлатчилигимизнинг тикланиши, ўтган йигирма беш йилда барча соҳаларда қўлга киритилган оламшумул ютуқ ва муваффақиятлар, шунингдек, мамлакатда халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли ўртасида мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, партиянинг электорат орасига кириб боришида қуйи бўғин аъзолари ҳамда туман (шаҳар) партияташкилотлари фаоллигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Қизғин бахс мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган Яккасарой туман партия ташкилоти конференциясидан партиянинг Тошкент шаҳар ташкилоти XI конференциясига делегатлар сайлаб олинди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг