Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлади
12 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда муддатидан илгари ўтадиган президентлик сайловида O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.
O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.