Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, O‘zLiDeP ташаббуси билан Facebook ижтимоий тармоғидаги “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди” номли гуруҳида аҳолини ўйлантираётган, долзарб масалаларни ҳал этишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари иштирокида тўғридан-тўғри, онлайн мулоқот йўлга қўйилди ва амалга ошириб келинмоқда.
Шу кунга қадар мазкур амалиёт натижасида Олий Мажлис депутатларининг 40 дан ортиқ чиқишлари бўлиб, уларда мингдан ортиқ фуқароларимиз томонидан йўлланган саволларига батафсил жавоб берилди, кўплаб муаммолар партия фаоллари, жойлардаги депутатлик гуруҳи вакиллари иштирокида ижобий ҳал этилмоқда. Энг асосийси, тўғридан-тўғри, яқин мулоқот йўлга қўйилди.
Ушбу тадбирлар депутатларни аҳолига янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда. Эндиги навбат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида фаолият юритаётган O‘zLiDePдан сайланган депутатларга.
Шу йил 10 октябрдан бошлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари билан бир қаторда ҳудудий кенгаш депутатлари билан ҳам мулоқот бошланади. Аҳоли ва ўз сайловчилари билан илк мулоқот 10 октябр соат 10:00 да халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Жасур Болтаев билан бўлиб ўтади.