Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 16/06/2016 O‘zLiDeP депутатлик корпусининг фаолияти электорат манфаатлари билан боғлиқ
O‘zLiDeP депутатлик корпусининг фаолияти электорат манфаатлари билан боғлиқ
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инситути вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Партиянинг дастурий мақсадлари ва унинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда маҳаллий ва давлат ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент ва депутатлик назоратини кучайтириш, депутатлик гуруҳлари фаолиятини режали ташкил этиш ҳамда барча муҳим партиявий лойиҳаларни ташкиллаштиришда партия органи ва депутатлик гуруҳлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлашнинг амалий механизмларини такомиллаштиришга эътибор қаратилди.

– Бугун маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари олдида кенг кўламли вазифалар турибди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Рустам Қобилов. – Айниқса, амалдаги қонунлар ва давлат Дастурлари, Президент Фармонлари ҳамда партия дастурий мақсадларини амалга оширишда маҳаллий кенгаш депутатларни фаоллигини ошириш депутатлар олдидаги энг муҳим устувор вазифалар саналади. Шу боисдан бугунги тадбир давомида депутатлик гуруҳларининг жойларда қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишдаги иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларнинг қонунчиликда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва ваколатларини амалга ошириш кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидланганидек, бугун депутатлар зиммасига партия электорати манфаатларини ифода этадиган, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини қарор топтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожига халақит бераётган барча тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга қаратилган Қонунлар, давлат ҳужжатлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳалар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини ташкил этишдек ғоятда муҳим вазифа юкланмоқда.

Партия электорати вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш партия депутатлик гуруҳлари аъзолари фаолиятида асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Айниқса, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, белгиланган ҳудудий ривожланиш дастурларини амалга ошириш ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, қайта ишлаш тармоғини кенгайтириш инвестиция лойиҳалари ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ижроси бўйича соҳаларга мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, янги чақириққа сайланган депутатлар томонидан ўтган даврда тегишли ташкилот ва муттасадди раҳбарларига 600 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилиб, улар асосида чора-тадбирлар амалга оширилганлигини қайд этиш зарур. Шунингдек, депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан 147 та мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилиб, 58 та назорат таҳлил фаолияти олиб борилган. Қолаверса, маҳаллий Кенгаш сессияларига 15 масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тадбирда шунингдек, депутатлар кичик гуруҳларга бўлинган холда назорат-таҳлил, депутатлик эшитувини ташкил этиш, депутатлик сўровини юбориш, сессияга масала тайёрлаш масалалари бўйича семинар давомида олган билим ва тажрибаларидан келиб чиқиб, ўз кўникмасини мустаҳкамлашди.

Тадбир сўнггида депутатлик гуруҳлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарлари билан келишган ҳолда ҳар ойда бир маротоба йиғилиш ўтказиб бориш ва мазкур учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг