Эшитув давомида депутатлар томонидан тижорат банк раҳбарларига ҳозирги кунда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилаётган кредитларнинг фоизи юқорилиги, кредитлар айтилган муддатдан анча кечиктириб ажратилиши юзасидан танқидий фикрлар билдирилди.
Музокорада сўзга чиққан “Келажак депутатлари” гуруҳи азоси Олимжон Ҳайдаров ҳоким ўринбосари Баҳромжон Таниқуловга туманга чет эл инвесторлари келмаётгани, ўсиб бораётган ишсизлар сонини камайтириш учун қандай амалий ишлар бажарилаётгани ҳақида савол берди. Б.Таниқулов партиямиз фаолига туманда олиб борилаётган ишлар, фаолият юритаётган корхоналар ва келгусида режалаштирилган ишлар тўғрисида батафсил ахборот берди.
Шунингдек, йиғилишда туман ҳунарманд уюшмаси раиси Дилоромхон Баҳромованинг ҳисоботи ҳам эшитилди. Партия депутатлик гуруҳи вакиллари уюшма 2016 йилга нисбатан 2017 йилда анча самарали фаолият кўрсатаётгани, ҳунармандларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича ижобий натижаларга эришилганини этироф этишди.
O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати