Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/06/2018 O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан 2 километр масофага ичимлик суви қувурлари тортилди
O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан 2 километр масофага ичимлик суви қувурлари тортилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Камолиддин Астанақулов ўз сайловчиларига ҳисобот берди.

Таъкидлаш керак, депутат ҳисобот даврида 70 дан ортиқ депутатлик мурожаатлари ва сўровлари чиқарди. Унинг ташаббуси билан Кармана туманидаги “Талқоқ” маҳалласи “Лубатон” қишлоғидаги 60 дона электр симёғочлар янгиланди. 2 километр масофага ичимлик суви қувурлари тортилди.

Бундан ташқари, К.Астанақуловнинг депутатлик мурожаатларига асосан “Лубатон” қишлоғидаги марказий кўча дастурга киритилиб, 800 метр қисми асфалтлаштирилди. Жорий йилнинг май ойида Кармана туманидаги “Талқоқ” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларга асосан туман ободонлаштириш бўлимига чиқарилган депутатлик мурожаати натижасида хонадонларни рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг