Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/10/2017 O`zLiDeP: Бепул тиббий кўрикка марҳамат!
O`zLiDeP: Бепул тиббий кўрикка марҳамат!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумотларга қараганда, бутун дунёда онкологик касаллик билан оғриган беморлар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Сайёрамиз бўйича ҳар йили минглаб одамлар айни шу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юммоқда. Аммо тиббиётнинг тобора ривожланиб бораётгани мазкур касалликни ҳам эрта аниқлаш, беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини яратаяпти.

Мамлакатимизда ҳам бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори саратон касаллигига қарши курашишнинг янги даврини бошлаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 октябрь куни O`zLiDeP ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ҳамда “G`uncha Med” сервис хусусий клиникаси иштирокида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Аҳолига сифатли онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади. Эътиборга молик жиҳати, ушбу тадбир доирасида ҳудудларда, хусусан, Самарқанд ва Андижон давлат тиббиёт институтларида семинарлар ташкил этилади.

Унинг доирасида 500 га яқин фуқароларни онкологик касалликларини барвақт аниқлаш имконини берувчи, мамлакатимиз тиббиёти учун янги услублардан бири – онкомаркерлар ёрдамида бепул тиббий кўриклардан ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирларга Қозон Давлат тиббиёт академияси врач-онкологи, Европа Онкологлар жамияти ишчи гуруҳи (ESGO) аъзоси М.С.Кацюба ҳамда Швециянинг анкодиагностика йўналишидаги “Fujirebio Diagnostics” компанияси ходими, биология фанлари номзоди И.А.Силиналар қатнашиб, фуқароларни қабул қилиши кутилмоқда.

Айтиш жоизки, ушбу амалий ишларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг жаҳонда ном қозонган тиббиёт марказлари врачларини республикамиз ҳудудларига ташрифини уюштириб, аҳолига энг замонавий тиббий хизматни кўрсатиш борасида берган топшириқларига биноан амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг