Тадбирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзолари таклиф этилди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларни ёд этиб, тумандаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Ўтказилган уч авлод учрашувида фронт ортида меҳнат қилган отахон- онахонлар уруш йилларидаги оғир кунларни кучли матонат ва ирода билан енгиб ўтганликларини ёшларга сўзлаб бердилар.
—Урушга борган вақтим мўйлаби чиқиб-чиқмаган ёш йигитча эдим, дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдураҳим ота Қўчқоров. — Уруш вақтида кўрмаган қийинчиликларимиз қолмади.
Ватанимни, онамни, оила аъзоларимни ҳимоя қилишим керак, деган ўй-фикр барчамизга куч бағишлаган. Урушдан қайтгандан кейин ҳам анчагача ўзимизга келолмай, оғир кунларни кўрдик. Ўша вақтларда ҳозиргидай ҳотиржамлик, эркинлик қаёқда дейсиз. Минг шукур, ҳаёлимизга келтирмаган бахтиёр кунларни кўрдик. Ҳар кунимиз осойишта, ҳурмат- иззатдамиз. Бизларни мана шундай эъзозлаган, махсус совғалар бериб, қадрлаган, Президентимизга мингдан минг раҳмат!
Тадбир диоирасида ташкил этилган Хотира турнирида мини футбол ва кураш спорт турлари бўйича ёшлар ўзаро беллашиб, ғалабаларини мамлакатимиз тинчлиги йўлида жонини фидо қилган инсонлар Хотирасига бағишладилар.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун уруш йиллари тасвирланган расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Мардликни, жасорат, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглини шод этиб, ўзгача байрамона кайфият улашди.
Нуроний отахон ва онахонлар миллий таъомлар тортилган байрам дастурхонига таклиф этилиб, тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тадбирдан сўнггида саккиз нафар Иккинчи жаҳор уруши қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаси тантанали равишда топширилди.