Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2016 O‘zLiDeP: аграр соҳадаги ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини таъминлайди
O‘zLiDeP: аграр соҳадаги ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини таъминлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президентимиз томонидан жорий йилнинг 12 апрелда қабул қилинган “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор вазифаларни партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар ўртасида кенг тарғиб этиш, қарорнинг мазмун-моҳиятини деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларига тушунтириш мақсадида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан жойларда амалий мулоқотлар ўтказилмоқда. Шундай мулоқотларнинг навбатдагиси Самарқанд туманидаги “Аъзам Азамат Агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракция аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, экспертлар, сабзавотчилик ва боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб "Аъзам Азамат Агро" кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, бу ерда полиз-сабзавот экинларини экиш, интенсив усулдаги боғ ва токзорлардан фойдаланиш, иссиқхона ташкил этиш, тўқсонбости усулида экилган экинлар, уни томчилатиб суғоришнинг афзалликлари, боғ қатори орасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, боғ ва токзорларга кимёвий ишлов беришда амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

– Фермер хўжалигимизнинг умумий ер майдони 60 гектардан ортиқни ташкил этади, – дейди мазкур фермер хўжалиги раҳбари Аҳмаджон Султонов. –Бер неча йилдан буён етиштираётган маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича хорижлик ҳамкорлар билан шартномалар тузиб келамиз. Жорий йилда ҳам Россия федерацияси, Қозоғистон, Туркманистон давлатлари бозорларига маҳсулотларимизни етказиб беряпмиз.

– Интенсив боғда мева парвариши қилиш, ёш боғ ораларига экиладиган экинлар, унда агротехник тадбирларни ўтказиш, ҳамда ердан самарали фойдаланиш имкониятлари, полиз экинларини етиштириш жараёнлари, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш жараёни, умуман, фермер хўжаликда ишнинг ташкил этилиши менда катта қизиқиш уйғотди, - дейди Тайлоқ туманидаги "Ихтиёров Маматмурод Элпак" фермер хўжалиги раҳбари Мавлуда Ҳайдарова. - Тадбирни кўргазмали тарзда ташкил этилиши биз фермерлар учун жуда аҳамиятли бўлди. Бу ерда ўрганганларимизни албатта, фермер хўжалигимизда жорий этамиз.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликлари аграр тармоқнинг етакчи кучига айланди. Биргина Самарқанд вилоятида 2013-2015 йилларда 8 мингдан ортиқ фермер хўжалиги кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилди. Улар томонидан 9 минг 266 та янги лойиҳа амалга оширилиб, 30 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган бўлса, жорий йилда 2 минг 970 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш орқали 2 минг 839 та фермер хўжалиги фаолият йўналишини кенгайтириш ва 11 минг 379 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Таъкидланганидек, аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, мамалакатимизда яратилган имкониятлар туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўпайиб, озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва сифати ошмоқда, юртбошимизнинг мазкур қарори эса мева-сабзавот ва узум етиштириш, уни қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш ҳамда соҳа ривожида муҳим омил бўлади.

Унга кўра мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар тузиш учун хорижий компанияларнинг иштирокида халқаро мева-сабзавот ярмаркаларини ўтказилиши фермерлар ва тадбиркорлар учун хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри, доимий алоқа ўрнатиш, жаҳон бозорига янада кенгроқ кириб бориш имкониятини яратади.

- Эътиборли жиҳати, жаҳон мамлакатларида давом этаётган молиявий- иқтисодий инқироз оқибатлари бартараф этилмаган бир шароитда, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари кундан-кунга кенгаймоқда. Қарорга асосан мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни етиштириш, ишлаб чиқариш ва ҳарид қилиш бўйича ягона тизим жорий қилинади, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Қаҳрамон Эргашев. - Шунингдек, 2016 йилги ҳосилдан бошлаб мамлакатимизда ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилиши ҳамда контрактация шартномалари асосида шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағлари берилиши фермер хўжаликлари ривожида муғим ўрин тутади

Тадбирда мева-сабзавот етиштиришда илғор усул ва технологияларни жорий этиш, қир-адирлардаги боғларни томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш, мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига картошка, сабзавот ва полиз экинлари экиш, иссиқхоналар ташкил этиш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш бўйича фикр алмашилди. Эски, кам ҳосилли боғларни янгилаш, маҳсулот сақланадиган совутгичли омборхоналарни кўпайтириш, ғалладан бўшаган ерларга полиз ва сабзавот экинлари экиш, ушбу қарор мазмун-моҳиятини вилоятнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар ва фермерлар ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг