Кўрик давомида терапевт, эндокринолог, ЭКГ мутахассиси, педиатр, акушер-гинеколог, офтальмолог каби малакали шифокорлар томонидан “Кўтарма”, “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
–Кўрик давомида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Саломатлик маркази” раҳбари Матлуба Абдусаттарова. –Тиббий кўрикни самарали ташкил қилиш мақсадида эса зарур тиббий ускуналар олиб келинди. Асосийси, терапевт, невропотолог, окулист каби мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, аниқланган касалликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Тиббий кўрик якунида 2 боқувчисини йўқотган аёлларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига, 4 нафар хотин- қизга вилоят кардиология бўлимига бепул даволаниш учун йўлланма берилди.
Шоира ХАСАНОВА,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
бўлим мудири