Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/08/2018 O‘zLiDeP 6 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун йўлланма олиб берди
O‘zLiDeP 6 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун йўлланма олиб берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлик – умрнинг гарови” мавзуида бепул тиббий кўрик ташкил этди.

Кўрик давомида терапевт, эндокринолог, ЭКГ мутахассиси, педиатр, акушер-гинеколог, офтальмолог каби малакали шифокорлар томонидан “Кўтарма”, “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

–Кўрик давомида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, юқумли касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Саломатлик маркази” раҳбари Матлуба Абдусаттарова. –Тиббий кўрикни самарали ташкил қилиш мақсадида эса зарур тиббий ускуналар олиб келинди. Асосийси, терапевт, нев­ропотолог, окулист каби мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, аниқланган касалликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Тиббий кўрик якунида 2 боқувчисини йўқотган аёлларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига, 4 нафар хотин- қизга вилоят кардиология бўлимига бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

Шоира ХАСАНОВА,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
бўлим мудири

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг