Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2019 Озарбайжоннинг “Матанат А” компанияси Қамаши туманида 20 миллион евролик завод қурилишига сармоя киритади
Озарбайжоннинг “Матанат А” компанияси Қамаши туманида 20 миллион евролик завод қурилишига сармоя киритади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмини ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда Президентимиз экспортбоп маҳсулотлар таркибини диверсификация қилиш, экспортда хомашё бўлмаган маҳсулотлар улушини камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлаб, шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг 2019 – 2025 йилларга мўлжалланган миллий экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича муҳим топшириқлар берди.

Бу борада бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес форуми доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳамда “Матанат А” компанияси вице-президенти Майс Гасимов томонидан шартнома имзоланди. Унга кўра, “Матанат А” компанияси томонидан Қамаши туманига 20 миллион евролик тўғридан-тўғри сармоя киритилиб, қуруқ қурилиш аралашмалари, гипс буюмлари, гипс блоклари ва панеллари ишлаб чиқарадиган замонавий завод барпо этилади.

Таъкидлаш жоизки, “Матанат А” компанияси цемент ва гипс асосидаги қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган минтақадаги етакчи тузилмаларидан бири саналади. Озарбайжонда экологик тоза ва зарарли бўлмаган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш борасида илғор. Компания замонавий ускуна ва технологияларнинг инновацион турлари билан жиҳозланган. Шунингдек, ушбу нуфузли муассаса Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Россия ва Туркияда ҳам қатор корхона ва заводларга эгалик қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг