Валюта курслари 27/01/2025
$1 – 12969.05
UZS – -0.08%
€1 – 13611.02
UZS – 0.72%
₽1 – 132.19
UZS – 0.74%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2025 Озарбайжон халқаро банки Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирмоқда

Озарбайжон халқаро банки Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Озарбайжон Халқаро банки (ОХБ) бошқаруви раиси Аббос Иброҳимов билан музокаралар ўтказди. 

Суҳбат давомида банк, инвестициялар ва молия соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Озарбайжон томонига ҳамкорликдаги ишларнинг янги қизиқарли йўналишлари, шу жумладан, хусусийлаштириш дастурининг афзалликлари, банк хизматларининг янги турларини кўрсатишга қаратилган қўшма лойиҳалар ҳамда биргаликда молиялаштириб амалга ошириш мумкин бўлган йирик инвестиция ташаббуслари тақдим этилди. 

Аббос Иброҳимов сўнгги йилларда мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш ва банк тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Шу билан бирга, у Ўзбекистондаги маҳаллий банклар ва fintech компаниялари билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро муносабатларни ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқладилар ва келишилган ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш учун ўзаро ҳамкорлик форматини ишлаб чиқдилар. 

Озарбайжон халқаро банки 1992 йилда Боку шаҳрида ташкил этилган. Ҳозирги вақтда у активлари, мижозлар базаси ва халқаро операциялар портфели бўйича Жанубий Кавказ минтақасида етакчи банклардан бири ҳисобланади. ОХБ кенг тармоққа эга, жумладан, унинг турли ҳудудларида жойлашган 74 та филиал ва 10 та офислари мавжуд. У 16 мингга яқин юридик ва 2,2 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади. Банкда 3500 нафар ходим ишлайди. Активлари 8,1 миллиард долларни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг