Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Охирги икки йилда олий таълим муассасаларига ёшларни қабул қилиш бўйича қамров 9 фоиздан 15 фоизга ошди.
Бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида 361 739 нафар бакалаврлар 276 та таълим йўналишларида, 11 744 нафар магистрантлар 433 та мутахассисликларда тайёрланмоқда. Жами – 373 483 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Республикада олий таълим муассасалари сони янги ташкил этилган маҳаллий ҳамда нуфузли хорижий университетлар ва филиаллар ҳисобига сўнги икки йилда 75 тадан 100 тага етди.
Натижада олий таълим муассасаларига талабалар қамрови кенгайиб, жорий ўқув йилидан бошлаб қуйидаги университетларда талабалар сони 10 минг нафардан ошди:
3.Тошкент давлат техника университети – 11 618 нафар;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019-2020 ўқув йилида мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш йўлида амалий ҳаракатларни бошлаб юборди.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.