Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/06/2024 «Овқатдан заҳарланишни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани
«Овқатдан заҳарланишни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани

Жорий йилнинг 6 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан «Овқатдан заҳарланишни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази мутасадди вакиллари, юқумли касалликлар шифохоналари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Анжуман 2024- йилда Озиқ-овқат хавфсизлиги: кутилмаган вазиятларга тайёрланинг шиори остида бўлиб ўтадиган 7-июнь Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги куни муносабати билан ўтказилди. Бу йилги мавзу қайси даражада бўлишидан қатъий назар, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ ҳодисаларга тайёр бўлиш муҳимлигини таъкидлайди.

Жаҳондаги барча мамлакатлар ҳукуматлари озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ошириш борасида имконлари борича куч ва маблағ сарф қилишларига қарамасдан озиқ-овқат маҳсулотлари орқали келиб чиқадиган касалликлар соғлиқни сақлашнинг жиддий масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 600 миллионга яқин инсон жабрланади, 420 минг киши микроорганизмлар ёки кимёвий моддалар билан ифлосланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш натижасида вафот этади. Ачинарлиси, уларнинг 125 минг нафарини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

2024 йилнинг ўтган даврига 1 чорагида 18 та овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунда 143 нафар фуқаролар жабрланган

Овқатдан заҳарланиш ҳолатларини таҳлил қилганда аксарият қисми уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида касалланганларга, кейинги ўринда эса кимёвий моддалардан заҳарланганлар ва ёввойи қўзиқорин истеъмол этиш натижасида заҳарланганларга ҳамда овқат токсикоинфекцияси қайд этилганларга тўғри келади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ишлаб чиқаришдан тортиб, йиғиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, тарқатиш, тайёрлаш ҳамда истеъмол қилишгача бўлган барча босқичларда муҳим роль ўйнайди. Ишлаб чиқариш занжирининг барча босқичида озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши ёки зарарланиши хавфи мавжуд бўлиб, уларнинг хавфсизлиги учун ҳар бир иштирокчи – тадбиркор жавобгар.

Анжуман сўнгида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг