Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш жараёнида абитуриентларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ва Ягона интегратор UZINFOCOM биргаликда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали олий таълим муассасаларига онлайн тарзда ариза қабул қилиш хизматини жорий этиш бўйича ишлар олиб боришмоқда.
Жорий этилаётган ушбу хизмат тури ўз навбатида, абитуриентларга узоқ навбатларда кутмаслик билан бир қаторда, уларнинг вақтини ва молиявий харажатларини қисқартиришга имкон беради (масалан, Нукуслик абитуриент ҳужжат топшириш учун Тошкентга келиши талаб этилмайди), ушбу имкониятларга эса олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг қулай, тезкор ва ишончли механизми орқали эришилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ягона порталда мазкур хизматнинг қуйидаги қулайликлари жорий этилмоқда:
Ушбу интерактив хизматни Ягона портал орқали (my.gov.uz) ишга тушириш, мазкур хизматни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.
Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг, ушбу хизмат ишга туширилгандан сўнг, Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш бўйича тўлиқ йўл-йўриқлар билан сизларни албатта таништиради.
Манба: Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Матбуот хизмати.