Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 04/04/2019 "ОТДЫХ-2019" халқаро сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Халқаро сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон миллий стенди Беларуснинг Минск шаҳрида 3 апрелдан 6 апрелга қадар давом этадиган "Отдых-2019" туристик хизматларининг 22-халқаро баҳорги ярмаркасида намойиш этилди.

Ярмаркада 100 дан ортиқ экспонентлар, жумладан, сайёҳлик соҳасидаги бизнес вакиллар иштирок этмоқда. Тадбирда Болгария, Грузия, Россия, Полша, Туркия, Литва, Украина, Куба, Тунис, Молдова, Хитой, Испания, Сербия иштирокчилари кенг кўламдаги сайёҳлар учун ўз таклифларини тақдим этдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган миллий стенди мамлакатнинг сайёҳлик йўналишлари бўйича тарқатма материаллари, брошюралар ва хариталар орқали мамлакатнинг туризм ва инвестиция салоҳиятини тақдим этади.

Тадбир давомида Давлат туризм қўмитаси вакиллари ва Беларус Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Петришченко Игор Викторовичнинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва туризм соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг