Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида 240 километр (км) автомобиль йўлларини қайта тиклаш ва минтақавий савдо ва транспорт алоқаларини кенгайтириш учун мамлакат миллий автомобиль йўллари тармоғининг муҳим қисмларида хавфсизликни яхшилаш учун 274,2 млн. доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.
“Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакат сифатида Ўзбекистон минтақавий уланишни транспорт сиёсатининг марказий қисмига айлантирди”, - деди ОТБ катта транспорт мутахассиси Паван Карки. “Ушбу лойиҳа мамлакатнинг иқтисодий ўсишга ҳисса қўшадиган Европа ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги минтақавий транспорт-логистика маркази сифатида салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради”.