Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 26/06/2018 ОТБ Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар ажратди
ОТБ Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар ажратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши Ўзбекистонда иқтисодий бошқарувни такомиллаштиришга қаратилган 300 миллион долларлик кредитни маъқуллади, бу мамлакатда макроиқтисодий барқарорлик ва юқори иқтисодий ўсишни таъминлайди.

“Ўзбекистон ҳозирги вақтда кенг қамровли иқтисодий ўсишни таъминлайдиган йирик иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда”, - деди Осиё тараққиёт банки Марказий ва Ғарбий Осиё департаментининг давлат бошқаруви бўйича бош мутахассиси жаноб Хиранья Мухопадхай.

“ОТБ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан иқтисодий ўсиш ва қашшоқликни камайтиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди”, - деди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё Департаменти бош директори Вернер Липак.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг