Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 14/11/2016 ОТБ Ўзбекистонга Тошкент вилоятида сув таъминотини яхшилаш учун кредит тақдим этди
ОТБ Ўзбекистонга Тошкент вилоятида сув таъминотини яхшилаш учун кредит тақдим этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Осиё Тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Республикасига Тошкент вилоятида сув таъминотини яхшилаш учун 120 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этди.

ОТБ Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур маблағлар Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш учун ажратилган. Лойиҳа ёрдамида 260 минг нафар одам доимий тарзда ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон 1995-йилдан ОТБнинг аъзоси ҳисобланади. Бу йиллар давомида мамлакатимиз банкдан кредит тарзида 5,1 млрд. АҚШ доллари ва техник ҳамкорлик грантлари сифатида 64,9 млн. АҚШ доллари олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг