Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Молия 02/07/2016 ОТБ Ўзбекистонга 100 млн. АҚШ доллари миқдорида заём ажратди
ОТБ Ўзбекистонга 100 млн. АҚШ доллари миқдорида заём ажратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги кичик бизнесни молиялаштириш учун 100 млн. АҚШ доллари миқдорида заём беришни маъқуллади.

Кичик бизнесга ажратилаётган заёмлар Davr Bank, Hamkorbank ва «Ипак йули» банклари, шунингдек Uzbek Leasing International A.O. лизинг компаниялари орқали берилади.

ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё Департаментининг молиявий тармоқ бўйича мутахассиси Алия Муҳамедярованинг қайд этишича, Ўзбекистонда ЯИМнинг 50 фоизидан кўпроғи кичик бизнес улушига тўғри келади. Мазкур тармоқда бандликнинг 80 фоизи таъминланади.

“Аммо қишлоқ жойларида молиявий ресурслардан фойдаланиш хизматлар ва бошқа бир қатор шароитларнинг етишмаслиги сабабли қийинлашади”, деди у.

ОТБнинг қайд этишича, субзаёмнинг максимал миқдори 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бунда субзаёмларнинг камида 20 фоизи аёллар бошқараётган кичик бизнесга тақдим этилади.

Шунингдек, лойиҳа кичик бизнесга ажратилаётган заёмларнинг камида 60 фоизи Тошкентдан ташқарига берилиши белгиланган.

Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилдан иборат бўлиб, 2021-йилнинг декабрь ойида якунланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг