Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 08/11/2017 ОТБ МОМИҲнинг янги стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун 5 млрд. доллардан кўпроқ маблағ ваъда қилди
ОТБ МОМИҲнинг янги стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун 5 млрд. доллардан кўпроқ маблағ ваъда қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Душанбеда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) бўйича 16-вазирлар конференцияси ўтказилди.

МОМИҲнинг 11 та аъзо-давлат вазирлари МОМИҲ-2030 янги узоқ муддатли стратегиясини бир овоздан маъқулладилар. Мазкур дастур МОМИҲнинг учинчи ўн йилликдаги фаолияти йўналишини белгилаб беради.

Жаноб Накао ўз маърузасида ОТБ келгуси 5 йил мобайнида МОМИҲ-2030ни қўллаб-қувватлаш учун 5 млрд. доллардан зиёд маблағни тақдим этиш мажбуриятини олаётганлигини эълон қилди. Бу Хитой Халқ Республикасидан ташқари, ОТБ томонидан МОМИҲ мамлакатларидаги лойиҳаларни молиялаштиришнинг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этади.

ОТБ ўз зиммасига олган мажбуриятлари доирасида, Покистондаги МОМИҲ йўл коридорларини ривожлантириш учун 800 млн. долларга тенг янги кўп траншли молиялаш лойиҳасини тасдиқлади. Келгуси йил ОТБ лойиҳанинг биринчи босқичини Туркманистон-Афғонистон-Покистон (ТАП) ўртасида 150 млн. АҚШ доллари миқдорида молиялаштиради. ОТБ МОМИҲ-2030 томонидан қамраб олинган агробизнес, туризм ва темир йўл соҳасидаги минтақавий лойиҳалар бўйича музокаралар бошлаган.

ОТБ МОМИҲ дастурининг котибияти вазифасини бажаради. Умуман, 2001 йилда ташкил этилганидан буён МОМИҲ дастури 30 млрд. доллардан зиёд сармоя жалб қилди. Ушбу миқдорнинг учдан бир қисмидан кўпи ёки 10,5 млрд. АҚШ доллари Осиё тараққиёт банки, қолганлари эса МОМИҲ ва бошқа ривожланиш бўйича ҳамкорлар иштирокида молиялаштирилди.

Ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақаси молиялаштирилишига маблағ ажратилган бўлиб, минтақа ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам алоқа ва савдо алоқаларини кучайтирадиган 6 транспорт коридорларида 8,592 км автомобиль йўллари ва 5103 дан ортиқ темир йўлларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун фойдаланилди. 9,041 км дан ортиқ электр узатиш линиялари қурилди ва Марказий Осиё мамлакатлари ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида, хусусан, Афғонистон ва Покистонни ўз ичига олган электр энергияси савдосини қўллаб-қувватлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг