Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 01/12/2016 Остона шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон савдо уйи очилди
Остона шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон савдо уйи очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти ҳамкорлари билан биргаликда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида «Центрально-Азиатский Торговый дом» масъулияти чекланган ширкатни очди.

Савдо уйи «Continental Logistics» компанияси томонидан қурилган Қозоғистондаги энг йирик транспорт-логистика маркази биносида жойлашган.

Савдо уйи баланд ричтраклар, стеллаж конструкциялар, автоматик доклар каби янги ускуналар билан жиҳозланган «А» тоифали омборхона мажмуаларини таклиф қилади, улар турли юклар логистикасини таъминлаш ва юкни ортиш-тушириш ҳудудининг ўтказиш қобилиятини сезиларли тарзда ошириш имконини беради.

«Центрально-Азиатский Торговый дом» улгуржи ва чакана савдо фаолияти, етказиб беришларни ташкил қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш, маркетинг сиёсатини олиб бориш, савдо тармоқлари ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистондаги манфаатдор компаниялар билан шартномалар тузиш бўйича ўз хизматларини тақдим этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг