Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 25/02/2019 “Оскар” мукофотига лойиқ топилганлар тақдирланишди
“Оскар” мукофотига лойиқ топилганлар тақдирланишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 24 февраль куни Лос-Анжелесдаги «Долби» театрида кино оламидаги энг нуфузли соврин – АҚШ киноакадемиясининг «Оскар» мукофоти тақдирлаш маросими ўтказилди. 91-марта ўтказилган нуфузли мукофотнинг тақдирлаш маросимида барча ғолиблар номи аниқ бўлди.

«Энг яхши қўшиқ» - «Shallow» — Леди Гага «Юлдуз туғилди» фильми учун куйлаган.

«Энг яхши композиторлик иши» — Людвиг Йоранссон. «Қора Пантера» фильми учун.

«Энг яхши бадиий қисқа метражли фильм» — «Тери». Гай Наттив.

«Энг яхши ҳужжатли қисқа метражли фильм» — «Нуқта. Таклифнинг якуни». Райка Зезтабчи.

«Энг яхши ҳужжатли фильм» — «Ёлғизликдаги эркин кўтарилиш». Элизабет Чаи Васархели.

«Энг яхши операторлик иши» — Альфонсо Куарон. «Рома» фильми учун.

«Энг яхши хорижий фильм» — «Рома». Альфонсо Куарон.

Бу номинацияда «Капернаум», «Дўкон ўғрилари», «Совуқ уруш», ва «Ҳеч қачон ортга қарама» фильмлари ҳам даъвогар бўлганди.

«Иккинчи пландаги энг яхши актриса» — Реджина Кинг. «Агар Бил-стрит гапира олганида» фильмидаги ижроси учун.

Бу номинациядаги қолган номзодлар: Рейчел Вайс («Маъшуқа»), «Эмма Стоун («Маъшуқа»), Эми Адамс («Ҳокимият»), Марина Де Тавира («Рома»).

«Иккинчи пландаги энг яхши актёр» — Махершала Али. «Яшил китоб» фильмидаги ижроси учун.

Бу номинациядаги қолган номзодлар: Адам Драйвер («Қора кланчи»), Сем Эллиотт («Юлдуз туғилди»), Сем Рокуэлл («Ҳокимият»), Ричард Грант («Мени кечира оласизми?»).

«Энг яхши актриса» — Оливия Колман. «Маъшуқа» фильми учун.

Бу номинациядаги қолган номзодлар: Ялица Апарисио («Рома»), Мелисса МакКарти («Мени кечира оласизми?»), Леди Гага («Юлдуз туғилди»), Гленн Клоуз («Рафиқа»).

«Энг яхши актёр» — Рами Малик. «Богема расподияси» фильми учун.

Бу номинациядаги қолган номзодлар: Кристиан Бэйл («Ҳокимият»), Бредли Купер («Юлдуз туғилди»), Вигго Мортенсен («Яшил китоб»), Уиллем Дефо («Ван Гог. Абадият остонасида»).

«Энг яхши режиссёр» — Альфонсо Куарон. «Рома» фильми учун. Унинг учун бу режиссёрлик бўйича иккинчи «Оскар», аввал у «Гравитация» фильми учун мукофотланганди.

Бу номинациядаги қолган номзодлар: Адам Маккей («Ҳокимият»), Спайк Ли («Қора кланчи»), Павел Павликовский («Совуқ уруш»), Ёргос Лантимос («Фаворит»).

«Энг яхши фильм» — «Яшил китоб». Режиссёр Питер Фарелли.

Бу номинацияда «Богема рапсодияси», «Юлдуз туғилди», «Рома», «Маъшуқа», «Ҳокимият», «Қора қоплон», «Қора кланчи» фильмлари ҳам жой олганди.

Манба: Kun.uz 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг