Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Молия 14/11/2024 Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда давлат харидларини профессионаллаштириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда давлат харидларини профессионаллаштириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари билан Ўзбекистонда давлат харидлари соҳасидаги амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокамаси бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Рахимова бошчилигидаги вазирлик вакиллари, ОТБнинг харидлар бўйича мутахасслари Жулиан Дотси ва Ёрқин Алимовлар иштирок этди.

Ушрашув давомида давлат харидларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш мақсадида келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар, давлат харидларида салоҳиятни ошириш бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар, Ўзбекистонда давлат харидларини касбийлаштириш тизимини такомиллаштириш ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ОТБ вакиллари мамлакатимизнинг давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини рағбатлантириш ҳамда «яшил» харидларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.

Учрашув якунида томонлар режалаштирилган тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг