Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 09/02/2019 “Осиё болалари” қишки спорт ўйинлари старт олди
“Осиё болалари” қишки спорт ўйинлари старт олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --9-феврал куни Россия Федерациясининг Жанубий-Сахалинскда шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги биринчи халқаро қишки ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Илк маротаба ташкил этилаётган мусобақада жаҳоннинг 20 та мамлакатидан 28 та жамоа яъни 1200 нафарга яқин ёш атлетлар ғолиблик учун кураш олиб боришади. Булар Ўзбекистон, Россия, Непал, Корея Республикаси, Таиланд, Гонконг, Иордания, Филиппин, Япония, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қувайт, Сурия, Арманистон, Монголия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон жамоалари аъзоларидир. Иштирокчилар жаъми 8 та спорт тури бўйича совринлар учун кураш олиб боришади. Ўйинларнинг ҳакамлар корпуси 600 кишидан иборат бўлиб,  танловнинг бош ҳаками икки карра олимпия чемпиони Олег Саитовдир.

10 – февраладан “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт турлари бўйича мусобақалар бошланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу беллашувда қишки спорт турларининг тоғ чанғиси, фигурали учиш ва сноуборд йўналишларида ғолиблик учун курашишади. Биз бўлажак мусобақаларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Манбаа: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг